13 май 2012 Ўкилган: 17

---

"Чанқовуз овози" минифестивали натижалари

"Чанқовуз овози" минифестивали натижалариМинифестивалда 30 дан ортиқ иштирокчилар қатнашишди, барча иштирокчилар эсталик совғалар ва диплом билан тақдирланди. Ғолибларга мукофотларни Ўзбекистон Миллий консерваторияси ректори Дилора Ахмедова, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Фируза Абдураҳимова топширдилар. Баҳолаш мезонлари иштирок этувчиларнинг ижро маҳорати, либослари, саҳнада ўзини тутиш маданиятига кўра амалга оширилди.
10 май 2012 Ўкилган: 31

Меъёрий хужжатлар

Расмий ҳужжатларда хорижий атамаларни қўллаш тақиқланди

Расмий ҳужжатларда хорижий атамаларни қўллаш тақиқландиАдлия вазирининг буйруғи билан Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиршлар ва қўшимчалар киритилди.Хусусан, киритилган ўзгаришларга кўра, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда оғзаки нутқ шакллари; давлат тилида муқобил сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўла туриб, хориж тиллари терминларини; эскирган ва кўп маъноли сўзлар ҳамда иборалар, образли ўхшатмалар, эпитетлар, метафораларни қўллашга йўл қўйилмайди.
8 май 2012 Ўкилган: 36

Кадриятлар

”Чанқовуз овози” минифестивали ўтказилади

”Чанқовуз овози” минифестивали ўтказиладиЮртимизнинг мозий ўтмиши, миллий қадриятларини интернет саҳифалари орқали бутун дунёга тарғиб этиш мақсадида яқинда ташкил этилган “TerraTermez” тарихий-ижодий интернет жамоаси қисқа муддатда Ўзбекистон маданияти ва санъатига қизиқувчи кўплаб ихлосмандларни ўзида жамлади.
Ўзбек мусиқа чолғулари қадимийлиги, ранг-баранглиги, халқчиллиги, оҳангдорлиги билан ажралиб туради. Шу билан бирга чолғу асбоблари бундай гўзал тусда жаранг топиши учун ижрочидан юксак маҳорат, билим ва кўникма, қолаверса тажрибани талаб этади.
4 май 2012 Ўкилган: 47

Кичик бизнес

Солиқ имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхати кенгайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4434-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Tўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3594-сонли Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
17 апрел 2012 Ўкилган: 87

Спорт

Усмон Италияга боради

Усмон Италияга борадиБарчамизга маълумки, куни кеча пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуаси ўзбек жанг санъати бўйича навбатдаги мамлакат чемпионатига мезбонлик қилди. Чемпионатда вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан мингдан зиёд спортчилар қатнашди. Улар орасида 52 нафар сурхондарёлик спортчилар вилоятимиз шаънини ҳимоя қилиб, улардан 15 нафари олтин, 27 та кумуш, 10 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди!
17 апрел 2012 Ўкилган: 58

Янгиликлар

Термизда “Биз –бир жамоа, биз –бир оила” акцияси

Термизда  “Биз –бир жамоа, биз –бир оила” акцияси Мамлакатимизнинг барча вилоятларида таралаётган Фонд Форум ҳамда “Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари марказининг энг йирик лойиҳаларидан бири “Биз – бир жамоа, биз – бир оила” тадбири бугун баҳор нафаси ила Сурхон воҳасига ҳам ташриф буюрди. Тадбир доирасида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Фонд Форумнинг ёшларга қаратилган лойиҳалари ҳақида янада батафсилроқ маълумот олишларига имконият яратишдек мақсадларни қамраб олган лойиҳалар ўтказилди
9 апрел 2012 Ўкилган: 141

Янгиликлар

Амир Темур ва Сурхондарё

Амир  Темур  ва СурхондарёНафақат Марказий Осиё халқлари тарихида, балки жаҳон тарихида ҳам Амир Темур ва темурийларнинг ўрни алоҳида. 1330 йил 9 апрелда Қашқадарё воҳасининг ҳозирги Шаҳрисабз тумани Хўжа Илғор қишлоғида таваллуд топган Амир Темур мўғуллар салтанати ўрнига улкан империя ташкил қилиб, кўп йиллар давомида сиёсат юритиб келди. Маълумки, ХIV асрнинг ўрталарига келганда, Моварауннаҳрда мўғуллар ҳокимияти заифалашди.
14 март 2012 Ўкилган: 203

Янгиликлар

БЕРУНИЙ ВА НАВРЎЗ

БЕРУНИЙ ВА НАВРЎЗ Наврўз 4 минг йилдан кўпроқ тарихга эга бўлиб, уни Ўрта Яқин Шарқ, хусусан, Эрон, Афғонистон, Марказий Осиё халқлари севимли байрам сифатида қадим-қадимдан нишонлаб келишган. Янги кун – янги йил билан боғлиқ урф-одатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган, қадрият даражасига кўтарилган.
13 март 2012 Ўкилган: 192

Янгиликлар

АЛ ХАКИМ ТЕРМИЗИЙ ВА НАВРЎЗ

АЛ ХАКИМ ТЕРМИЗИЙ ВА НАВРЎЗ Наврўз азал азалдан Шарқ халқларининг суюмли байрами сифатида эъзозланиб, тантана қилиб келинган. Бу кунни Янги кун (йил) ва барака боши сифатида бир ой байрам қилишган. Наврўзда сумалак ва баҳор кўкатлари солинган таомлар, чучваралар тугишган.
7 март 2012 Ўкилган: 162

Янгиликлар

Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табриги

Муҳтарама онахонлар! Қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим!
Гўзал диёримизга барчамиз соғиниб кутган баҳор нафаси кириб келаётган мана шу нурафшон кунларда сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан қизғин табриклаб, сизларга ўзимнинг самимий туйғу ва тилакларимни изҳор етишдан бахтиёрман.
Барчамизга аёнки, оналарни, аёл зотини еъзозлаш ел-юртимиз учун азал-азалдан езгу қадрият бўлиб келган. Бунинг тасдиғини тарихимизда, ҳаётимизда, мумтоз адабиётимизда кўплаб мисолларда яққол кўриш, кузатиш мумкин.
Порталнинг:

Ўзбекистон Республикаси

Сурхондарё

Баркамол авлод 2011

Хокимлик

Сохалар

Тадбиркорлик ва бизнес

Шахар ва туманлар

Интерактив хизматлар

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили

Депутатлар фаолияти

Турли хил

Фойдали маколалар

 

Янгиликлар

Ибратли сўзлар

Валюталар курслари

Об-хаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Хукумат сайтлари

Хисоблагичлар

  TAS-IX top rating
  
Rss янгиликлар